Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низом Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Низом билан қўмита ва унинг таркибий бўлинмаларининг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартиби, ҳуқуқ ва жавобгарлиги белгиланди.

Қўмита қуйидагилар учун жавоб беради:

экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатини самарали амалга ошириш;

Қўмита фаолиятига тегишли прогноз кўрсаткичларига эришилишини сўзсиз таъминлаш;

Вазирлар Маҳкамаси ва президент администациясига киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, қўмита томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;

соҳани ривожлантириш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш, шунингдек, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳудудларни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш ва муаммоларнинг ечилиши;

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш.