16 январь куни Осиё кубоги гуруҳ босқичининг 3-турида Эрон терма жамоаси Ироққа қарши баҳс олиб боради. Мазкур ўйинни ўзбекистонлик Равшан Эрматов бошқариб боради. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беради. Дарвоза ортида Валентин Коваленко ва Ильгиз Танташев ҳаракат қилади.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00да Дубай шаҳридаги «Rashid» стадионида бўлиб ўтади.