8−13 январь кунлари Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раиси Танзила Норбоева, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Жасур Матчанов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Шарифжон Мўминжонов, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси мутасаддилари, ёш велоспортчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа давомида Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари 7 та медаль (1 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза) қўлга киритишди. Ушбу муваффақият спортчиларимизга Токио 2020 Олимпиадаси учун қимматли рейтинг очколарини тақдим этди.