Қамчиқ довонининг А-373 Тошкент-Ўш автомобил йўлининг 228−253-километрлари оралиғида қор кўчиши эҳтимоли борлиги сабабли ҳавфсизликни таъминлаш мақсадида «Қамчиқ» довонида вақтинчалик автомобиль қатнови тўхтатилади, дея хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Ўзгидромет маълумотларига кўра, қор кўчкиси хавфи Ўзбекистоннинг барча тоғли ҳудудларида 18 январгача сақланиб қолади. Яқин кунларда Қамчиқда қор ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси −5…0, кундузи — 0…+5 даража атрофида бўлади.