14 январь куни республиканинг шимолий ҳудудларига кириб келган салқин ва нам ҳаво массалари 15 январдан Ўзбекистоннинг барча қисмларини эгаллайди, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ўзгидромет ҳисоботига таяниб тарқатган хабарида.

Яқин кунларда ҳаво ҳарорати +3…+8, шимолда — 0…+5 даража бўлиши кутилмоқда. Мамлакатнинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қор ёғиши, айрим жойларда кучайиши ва туман тушиши кутилмоқда. Қор кўчиши хавфи бор.

16−17 январь кунлари ёғингарчиликлар кузатилмайди, фақатгина Сурхондарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёмғир ёғиши мумкин.

18−19 январда республика ҳудудларига Туркманистондан илиқ ҳаво массалари кириб келади, 18 январда илиқ ҳарорат фонида ёмғир ёғади, 19 январда эса Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келиши билан баъзи жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Шу кунларда ҳарорат кечалари +3…+5 илиқдан −2…−0 даражагача совиши, кундуз кунлари +6…+8 дан +15…+17 даражагача илиши кутилмоқда.