Истамов Маҳмуд Шуҳратович ррезидент қарорига мувофиқ Адлия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирликнинг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Маҳмуд Истамов Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Адлия вазирлигида ва президент админстрациясида турли масъулиятли лавозимларда ишлаган. Ҳозирга қадар Адлия вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Мелиев Худоёр Хуррамович президент қарорига мувофиқ Адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Худоёр Мелиев Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Адлия вазирлигида турли масъулиятли лавозимларда ишлаган. Ҳозирга қадар Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи лавозимда фаолият юритиб келган.