Жўраев Нодир Савриддинович Давлат активларини бошқариш агентлиги директори этиб тайинланди, дея хабар қилди Адлия вазирлиги «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали.

Нодир Жўраев Тошкент Давлат юридик университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Адлия вазирлиги катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган Нодир Жўраев ўзининг ишчанлик хусусиятларини ва фидойилигини намоён этиб, адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимигача бўлган йўлни босиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Давлат активларини бошқариш агентлиги президент фармонига мувофиқ, Давлат рақобат қўмитаси базасида ташкил этилди.