Эллик беш нафар Ўзбекистон фуқароси, жумладан икки бола 12 январ куни Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида техник носоз автобусдан эвакуация қилинди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг «Газета.uz"га хабар қилишича, Van Hool русумли автобус (давлат рақами 310 DHB 13) Тошкентдан Красноярскка йўл олган. Йўловчиларга унга Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Жибек Жоли (собиқ Черняевка) чегара-ўтказиш пунктида ўтиришган.

Автобус «Павлодар-Остона» автомобиль йўлида Калмакан қишлоғидан 30 км узоқликда тўхтаб қолган. Тахминан 14:10 да Павладар Фавқулодда вазиятлар департаменти кучлари йўловчиларни иситиш пунктига — «Спутник» станцияси яқинидаги ўрта мактаб биносига эвакуация қилди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатиш эҳтиёжи бўлмаган.

Йўловчиларни сўнгги манзилга етказиш учун Новосибирскдан йўловчи автобус йўлга чиққан. У 13 январь куни 13:00 да манзилга етиб боради.