Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 11 январь куни Самарқандга ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари вилоятда қурилаётган уй-жойлар, илмий ва маданий объектлар, иқтисодий лойиҳалар билан танишади. Тушдан кейин Самарқанд шаҳрида фаоллар иштирокида йиғилиш ўтказилади.