Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда сифати кафолатланмаган товарларнинг ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарлиги фош этилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Янгиқўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро И.Д.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган жами 95 миллион сўмлик 45 номдаги, 997 дона маиший техника воситаларини ўз яшаш хонадонида ноқонуний равишда сифатида сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.