Ўзбекистон Республикаси президентининг фармойишига мувофиқ Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан давом этаётган «Ватанпарварлик ойлиги» тадбирлари доирасида Тошкент шаҳри марказида жойлашган «Халқлар дўстлиги» санъат саройи ёнидаги майдонда ҳарбий ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия ҳамда ДХХ Чегара қўшинлари қўмондонлиги билан ҳамкорликда ташкил этилаётган фестиваллар 11, 12, 13 ва 14 январь кунлари соат 14.00 дан 18.00 га қадар ўтказилади.

Тадбирларда таниқли эстрада хонандалари ва ҳарбий санъаткорлар томонидан концерт дастурлари, ҳарбий техника ва қурол аслаҳа намуналарининг намойиши, ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари тақдим этилади.