Германиянинг Deutsche Bahn темир йўл оператори экспертлари ва консультантлари «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишга ёрдамлашади. Бу ҳақда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов чоршанба куни Халқаро пресс-клуб мажлисида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, темир йўл соҳасида реструктуризация бўйича Deutsche Bank тажрибаси Ўзбекистон темир йўлларини яхшилаш ва оптималлаштириш учун фойдали бўлади.

«Умид қиламизки, чоршанба куни Deutsche Bank компаниясини жалб қилиш орқали темир йўлларимиз самарадорлигини оширамиз», — деди Лазиз Қудратов.

Deutsche Bahn 2017 йилда 4,6 миллиард йўловчи ташиди. 2017 йилдаги тушуми 42,7 млрд еврони, соф фойда эса 765 млн еврони ташкил этди.