12−13 январь кунлари Самарқандда биринчи Афғонистон иштирокида ташқи ишлар вазирларининг «Ҳиндистон — Марказий Осиё» мулоқоти бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашувда ушбу мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари — Ўзбекистондан Абдулазиз Камилов, Ҳиндистондан Сушма Свараж, Қирғизистондан Чингиз Айдарбеков, Тожикистондан Сирожиддин Мухриддинов, Туркманистондан Рашид Мередов ҳамда Қозоғистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Мухтар Тлеуберди иштирок этади. Мулоқотда Афғонистон ТИВ раҳбари Салахуддин Саббоний ҳам қатнашади.

Улар ўзаро савдо-сотиқ ҳажмини ошириш, транспорт ва логистикани ривожлантириш, саноат, энергетика, ахборот технологиялари, тиббиёт, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги каби етакчи соҳаларга инвестициялар, технологияларни жалб этишда ҳамкорлик қилиш, шунингдек маданият, илм-фан ва таълим, туризм соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади.