Ўзбекистон президентининг 2019 йил 7 январдаги қарори билан Тошкент шаҳридаги Амити университети ташкил этилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналида хабар қилинди.

Университетда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида, биринчи навбатда, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизимлари ва компьютер тармоқларини бошқариш бўйича халқаро стандартлар даражасида юқори малакали мутахассислар тайёрланади.

Университетнинг таълим фаолияти 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.

Университетда ўқишни тамомлаган битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган Амити Университетининг (Ҳиндистон) белгиланган намунадаги дипломи берилади.