2019 йил 5 январь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи Г. Д. маст ҳолда қўшниси М.П.нинг уйида у билан ўзаро жанжаллашиб, унинг бош ва баданининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

Натижада М.П. олган жароҳати бўйича ҳеч қаерга мурожаат қилмай, 7 январь куни уйида вафот этган.

ИИВ Жамоатчилик ваоммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Г. Д. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.