2019 йил 5 январь куни соат 13:45 ларда Нукус шаҳри ҳудудидан ўтувчи «Хўжайли-Нукус» темирйўли перегонининг «Саратов-Урганч-Тошкент» йўловчи ташувчи поезди 2002 йилда туғилган Р.Д.ни босиб кетиши натижасида ўсмир воқеа жойида ҳалок бўлган. Бу ҳақда Makan.uz сайти Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Маълумотларга қараганда, ўмирнинг қулоғига наушник бўлган. Ушбу ҳолат бўйича ҳозирги вақтда терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.