Ўзбекистонда меҳмонхона хизматлари жисмоний шахсларнинг яшаш жойи (пропискаси), фуқаролиги, қариндошлик ва никоҳ муносабатлари, шунингдек шахсий ҳаётга оид ҳуқуқларни чекловчи бошқа омиллардан қатъий назар тақдим этилади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 5 январдаги «Туризм соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида сўз бу ҳақда сўз боради.

Ҳужжатда қайд этилишича, санаб ўтилган чекловлар қонунчиликка зид келади. Шунга қарамасдан, узоқ йиллар давомида мамлакатда никоҳда бўлмаган жуфтликларнинг меҳмонхоналарда бирга қолиши тақиқланган.