Бугун, 5 январь куни Бирлашган Араб Амирликларида футбол бўйича Осиё Кубоги старт олади. Мусобақада илк маротаба 24 та терма жамоа қатнашади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Бугун Тошкент вақти билан соат 21:00 да мезбонлар БАА терма жамоаси очилиш ўйинида Баҳрайнга қарши майдонга чиқади.

Баҳсларда Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳдаги илк учрашувни 9 январь куни Уммон терма жамоасига қарши ўтказади. Иккинчи ўйин 13 январь куни Туркманистонга қарши бўлиб ўтса, 17 январь куни гуруҳдаги сўнгги баҳсда Япония терма жамоасига қарши майдонга тушади.