«Тошашаҳартрансхизмат» компанияси январь-февраль ойларида пойтахт автобус саройлари учун 60 дан ортиқ янги автобусларга эга бўлади, дея хабар қилди компания матбуот хизмати.

Янги йилнинг дастлабки кунлари Самарқанддан 14 дона ўрта сиғимли SAZ LE 60 автобуси етказиб берилди. Январь ва февралда яна 8 дона SAZ LE 60 автобуси ва 40 та катта сиғимли MAN автобуси етказилади.

Ўтган йили пойтахт жамоат транспорти саройлари 40 та МАN ва 58 та SAZ LE 60 автобуси билан тўлдирилди.

Аввалига санаб ўтилган 160 автобусни (80 та MAN ва 80 SAZ LE 60) 2018 йил охирига қадар етказиш режалаштирилган эди. Жорий йилда қўшимча автобусларни сотиб олиш режалаштирилган.

Аввалроқ ўтган йилдан бошлаб барча сотиб олинадиган автобусларда кондиционер бўлиши ҳақида хабар қилинган эди. Уларда имконияти чекланган шахслар учун аппарель ҳам бўлади.