Фарғонада вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига, шаҳар, туман тиббиёт бирлашмаларига «Nissan» ва «Hyundai» тез ёрдам машинаси, шунингдек, «Cobalt» хизмат автомашиналари топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фарғона вилоятининг шаҳар ва туманларига шошилинч тиббий ёрдамга мўлжалланган 23 та «Nissan» ва «Hyundai» тез ёрдам машинаси топширилди. Шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларига «Cobalt» русумли автомашиналар ажратилди.

Айни пайтда Фарғонада 26 та шаҳар ва 89 та қишлоқ оилавий поликлиникаси аҳолига самарали хизмат кўрсатмоқда.

Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев сўзга чиқди.