Раҳимберди Раҳмонов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкентдаги вакили, шаҳар бош имоми ва «Минор» жоме масжиди имом-хатиби вазифаларига тайинланди. 4 январь кунги жума намозида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов намозхонларга янги бош имом-хатибни таништирди.

Раҳимберди Раҳмонов 2014 йилдан буён Тошкентдаги «Хўжа Аламбардор» жоме масжиди имом-хатиби лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Ўтган йилнинг июнидан буён Тошкент бош имом хатиби лавозимида Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур фаолият кўрсатиб келаётган эди. Унгача эса Анвар қори Турсунов 19 йил давомида Тошкент бош имом хатиби сифатида иш олиб борди. У 2018 йил 13 июнь куни инсультни бошдан кечирганидан сўнг ҳаётдан кўз юмди.