Шу йилнинг 4 январь куни Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида яшаган Б.Ш.нинг уйида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Оқибатда уйнинг 140 кв.м. майдонида томи, шифти, жихозлари ёниб зарар кўрган ва ёнғин ўчириш вақтида Б.Ш.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган. Ёнғин келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.