Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонованинг маълумот беришича, Юнусобод туманининг собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов ва бошқа мансабдор шахсларга нисбатан ЖКнинг 210 ва бошка моддалари билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур жиноят иши устидан Бош прокуратуранинг тегишли назорати ўрнатилган.