2 январь куни Самарқанддаги 35-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Д.Х. Lacetti автомобилини бошқара туриб йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетди ва А.А. бошқарувидаги Matiz автомобили билан тўқнашув содир этди, дея хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

Вазирлик маълумотларига кўра, 14 ёшли ўсмир бобосига тегишли Lacetti автомобилини бошқарган. ЙТҲ натижасида Matiz ҳайдовчисининг уч ёшли ўғли ҳаётдан кўз юмди. Matiz ҳайдовчиси, унинг хотини ва қизи (2017 йилда туғилган) шифохонага ётқизилди.

Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.