Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ўзининг Facebook’даги саҳифасида Ўзбекистон 2019 йилда 34 та нуфузли спорт мусобақаси мезбонлик қилишини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, янги 2019 йилда ўзбекистонлик спортчиларнинг 2 та комплекс мусобақаларда, 128 та жаҳон чемпионатларида, 96 та Осиё чемпионатларида ва 700 дан ортиқ халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, келгуси 2019 йилда мамлакатимиз 34 та нуфузли халқаро мусобақаларга мезбонлик қилиши режалаштирилган.

Жумладан:

теннис бўйича «Девис Кубоги» жаҳон чемпионати саралаш босқичи (февраль);

бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги босқичи (март-август);

велосипед спорти (вело шоссе йўналиши) бўйича Осиё чемпионати (апрель);

дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё кубоги (апрель);

кураш бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати (апрель);

таэквон-до ВТФ бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати

(май-август);

каратэ WKF бўйича Осиё чемпионати (июль);

улоқ-кўпкари бўйича жаҳон чемпионати (август-сентябрь);

байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё кубоги

(сентябрь-октябрь);

от спорти бўйича жаҳон кубоги (сентябрь-октябрь);

қиличбозлик бўйича жаҳон кубоги босқичи (октябрь);

самбо бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати (октябрь) ва бошқа шу каби нуфузли халқаро мусобақалар юртимизда ўтказилиши режалаштирилган.