Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг қарорига биноан 1 январдан бошлаб Тожикистон вакили Жумахон Ғиёсов Тошкентда жойлашган ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори ҳисобланади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Жумахон Ғиёсов 2017—2018 йилларда у ШҲТ МАТТ Ижроқўми директори ўринбосари бўлиб ишлаган, бундан аввал эса Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида ва Диний ишлар қўмитасида раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатган.

2016−2018 йилларда Россия вакили Евгений Сисоев ШҲТ МАТТ Ижроқўми директори бўлган.