1 январдан бошлаб Владимир Норов Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг бош котиби лавозимини бажаришга киришди, дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати. ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгаши бу ҳақдаги қарорни июнда қабул қилган эди.

Владимир Норов илгари Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори лавозимида ишлаган ва фавқулодда ва мухтор элчи мартабасига эга.

Владимир Норов турли йилларда ташқи ишлар вазири ўринбосари, вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир, Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси ва бошқа лавозимларда фаолият кўрсатган.

2016−2018 йилларда Рашид Алимов (Тожикистон) ШҲТ бош котиби лавозимида фаолият кўрсатади.