«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилди. Муҳокамалар 15 январга қадар давом этади.

Давлат дастури лойиҳаси 249 та банддан иборат бўлиб, унда Ўзбекистон президентининг 2018 йилнинг 28 декабрь куни Олий Мажлисга тақдим этган мурожаатномасида келтирилган асосий ғоя ва таклифлари ҳамда Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий вазифаларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳаракатлар стратегияси йўналишлари қуйидагилардан иборат:

Давлат ва жамият қурилиш тизимини такомиллаштириш;

Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш;

Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш;

Ижтимоий соҳани ривожлантириш;

Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат.

Муҳокамалар давомида маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида анжуман ҳамда давра суҳбатлари ташкил этилади.

2017 ва 2018 йилги давлат дастурлари ҳам жамоатчилик муҳокамасидан сўнг қабул қилинган эди.