Бир неча кундан сўнг Бирлашган Араб Амирликларида футбол бўйича Осиё Кубоги старт олади. Ушбу мусобақада иштирок этувчи Ўзбекистон терма миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади. Бугун терма жамоа аъзолари БААга жўнаб кетди. Футболчилар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кузатилди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон терма миллий терма жамоаси Осиё кубогининг гуруҳ босқичида Япония, Уммон ва Туркманистон терма жамоаларига қарши кураш олиб борадилар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги илк учрашувни 9 январь куни Уммон терма жамоасига қарши ўтказади. Иккинчи ўйин 13 январь куни Туркманистонга қарши бўлиб ўтса, сўнгги баҳсда 17 январь куни Япония терма жамоасига қарши майдонга тушадилар.