27 декабрь куни тахминан 8:00 да «Нукус-Денов-Бухоро» автомобиль йўлининг Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани ҳудудидан ўтган 810-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиши натижасида тўрт киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда туман ИИБдан «Газета.uz"га хабар қилинди.

Nexia-3 автомобили сирпанчиқ йўлда бетон тўсиққа бориб урилган, сўнгра машинадаги газ баллони портлаб кетган.

Автомобилда тўрт киши — ҳайдовчи, Қорақалпоғистон уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари, «Туямўйин-Нукус» ҳудудлараро сув қувуридан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши етакчи мутахассиси бўлган.

«Автомобилдаги барча ҳалок бўлди», — деди туман ИИБ вакили.