28 декабрь кечаси Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар зали биносида ёнғин содир бўлди, дея хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

«101» рақамига ёнғин тўғрисидаги хабар 22:33 да етиб келди. Ўт ўчирувчилар гуруҳи зудлик билан оловга барҳам берди. Ёнғин натижасида хизмат хонасининг 30 кв. м майдони ёнган. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.

Ёнғинга электр тармоғидаги қисқа туташув сабаб бўлган тахмин қилинмоқда. Кўрилган зарар ҳажми аниқлаштирилмоқда.