Тошкент метрополитени Янги йил байрами кечаси 1:00 га қадар ишлайди, дея хабар қилди «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси.

31 декабрь 22:00 дан 1 январ 1:00 га қадар поездлар қуйидаги вақт оралиғида қатнайди:

Чилонзор йўналиши бўйлаб — 4 дақиқа,

Ўзбекистон йўналиши бўйлаб — 5 дақиқа,

Юнусобод йўналиши бўйлаб — 6 дақиқа.

Эслатиб ўтамиз, 31 декабрь куни пойтахт автобуслари ҳаракати жадвали ҳам бир соатга узайтирилган (ҳаракатланиш вақтининг тугаши ҳар бир йўналиш жадвалига боғлиқ).