Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш учун 1164 рақамли 20 та каналга эга call-марказини ишга туширди. +998712336946 шаҳар рақамига ҳам қўнғироқ қилиш мумкин.

ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, хизмат фуқаролар билан ишлашни такомиллаштириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган. Call-маркази ҳар куни 9:00 дан 18:00 га қадар ишлайди.

Яқин вақтларда хориждан куну тун қўнғироқ қилиш мумкин бўладиган махсус рақамни ишга тушириш режалаштирилмоқда.