Президент ўзининг парламентга мурожаатномасида реновация дастурини, яъни, фойдаланиш муддати тугаб, эскириб қолган кўп қаватли уйлар ўрнида босқичма-босқич энг замонавий шароитга эга бўлган янги уйлар қуриш дастурини ишлаб чиқиш лозимлигини айтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ҳукумат уч ой муддатда кўп қаватли уй-жой фонди тўлиқ хатловдан ўтказилишини таъминлаши керак. Йирик мегаполисларнинг бу борадаги тажрибасини ўрганган ҳолда, реновация дастурини амалга татбиқ қилиш лозим.