Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни парламентга мурожаатномасидан сўнг Миллий кутубхона қаршисида ташкил этилган Янги йил байрами майдонига ташриф буюрди.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, давлат раҳбари байрам томошасига келган одамлар билан суҳбатлашиб, болажонларга совғалар берди.