2019 йилда Қорақалпоғистон Республикаси «Қушчилик» МЧЖ томонидан гўшт йўналиши бўйича жами қиймати 15 млрд. 400 млн. сўмлик, шунингдек, 2020 йилда «Эко Агро капитал» МЧЖ томонидан тухум йўналиши бўйича жами қиймати 20 млрд. сўмлик паррандачилик кластерларини ташкил этиш белгиланган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

Белгиланган тадбирларнинг бажарилиши ҳисобидан 2019 йил якуни билан парранда бош сони 4 млн. 310 мингга, тухум етиштиришни 287 млн. донага ва парранда гўшти етиштиришни 9900 тоннага етказиш режалаштирилмоқда.