Халқ депутатлари Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Миробод туманларининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шу кунга қадар Олмазор тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Раҳмонов Бахтиёр Султонович, Мирзо Улуғбек тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Эргашев Шавкатбек Турдиевич, Миробод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Пўлатов Шуҳрат Абдужабборович ҳоким этиб тайинланди.