2018 йил 24 декабрь куни вақтинча Наманган шаҳар 3-микрорайонда яшаган, Наманган қурилиш институтининг юқори курс талабаси Ш. Т. уйи ошхонасида газ плитасидан сизиб чиққан табий газдан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этди.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.