Санкт-Петерберг шаҳрида ўтказилаётган шахматнинг блиц ва рапид йўналишлари бўйича жаҳон чемпионатининг рапид йўналишидаги баҳсларида ўзбекистонлик 16 ёшли шахматчи Шамсиддин Воҳидов норвегиялик гроссмейтер, амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен устидан ғалабага эришди, дея хабар қилди ЎзА.

Турнирга Карлсен 1-рақамли шахматчи спортчи сифатида ташриф буюрган. Ўзбекистонлик Шамсиддин Воҳидов эса мусобақада 188-рақамда сараланган.

Баҳсларда иштирок этаётган бошқа ўзбек спортчиларидан Нодирбек Ёқуббоев россиялик Станислав Новиков билан ўйинда дурангга эришган бўлса, Нодирбек Абдусатторов испаниялик Лопес Иван Сальгадога имкониятни бой бериб қўйди.

Шамсиддин жорий йилнинг 24 ноябрь — 3 декабрь кунлари Туркиянинг Кўнё шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида олтин медални қўлга киритган эди.