Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг «Сирғали» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан бирлашган Араб Амирлигидан Тошкентда фаолият юритувчи хусусий корхоналардан бирининг номига келтирилган юкларни кўздан кечириш давомида божхона қоидабузарлигини фош этилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Ҳужжатларга кўра, контейнерда вазни 38 тоннадан ортиқ 1369 ўриндан иборат маиший техника товарлари ортилган бўлиши лозим эди. Аммо, божхона кўриги давомида келтирилган юклар билан ҳужжатлардаги маълумотлар ўртасида тафовутлар кўзга ташланди.

Натижада, контейнерларда ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча, жами қиймати 167,3 миллион сўмлик жами миқдори салкам 190 дона автомат кир ювиш машинаси, чангютгичлар ортилганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.