Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар тезкор вакиллари иштирокида Термиз шаҳри «Бўстон» маҳалласида жойлашган «Азия» номли ресторан ёнида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Тадбир натижасида Ўзбекистон Республикаси фуқароси О.Х. 3 миллион сўмлик жами 6130 дона пиротехника воситаларини сотмоқчи бўлган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.