Президент «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг байроғи ва эмблемаси намуналарини тасдиқлаш тўғрисида"ги фармонни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ички ишлар органлари бирдамлигини, ходимларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, улар томонидан «Халқ манфаатларига хизмат қилиш» хизмат бурчи сўзсиз бажарилишини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2883-сон қарорига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг байроғи ва эмблемаси намуналари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқланди.

Байроқ ва эмблемани тайёрлаш, фойдаланиш ва сақлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан тасдиқланиши белгиланди.