Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев жиноят содир этган шахсларга жазо тайинлашда уларни жамиятдан ажратмаган ҳолда тарбиялашга эътибор қаратилаётганлигини алоҳида қайд этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Улар етказилган зарарни қоплаган тақдирда озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо чоралари кўрилиши, жиноят содир этган шахсларга таъсирчан тарбиявий усулларни қўллаш кенгаймоқда.

Жиноятларни тергов қилишда ҳам замонавий усуллар жорий этилмоқда. Яъни жиноят содир этганликда гумон қилинган шахсларни масофадан сўроқ қилиш имкони йўлга қўйилди. Ҳозирда пойтахтнинг Яккасарой ва Миробод туманларида бу тизим синов тариқасида ишлаб турибди.