Йилнинг сўнгги ҳафтасида нам, нисбатан иссиқ ҳаво ҳукмронлик қилади, дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги эълон қилган Ўзгидромет маълумотида.

25−26 декабрь кунлари Ўзбекистонга Каспий денгизи ҳудудидан Қозоғистон орқали нисбатан салқин ва нам ҳаво оқимининг кириб келиши кутилмоқда.

25 декабрда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 26 декабрда — республиканинг катта қисмида бир оз ёмғир ёғиши кутилмоқда. 25 декабрь куни ҳаво ҳарорати −5…−0 даража, кундузи +2 … +7 даража иссиқ бўлади. 26 декабрь куни кечаси −3…+2 даражагача, кундузи +5…+10 бўлади.

27−28 декабрь кунлари қуруқ ва илиқ об-ҳаво ҳукмрон бўлади, кундузи ҳарорат +10…+15 даражагача кўтарилади, жанубда +16…+18 даража бўлади.

29 декабрь куни яна Каспий денгизининг жанубий вилоятларидан нам об-ҳаво массасининг кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйлаб ёмғир ёғиши, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёмғиргарчилик бўлмаслиги мумкин.

Бу кунлари кечаси 0…+5, кундузи +7…+12 даража иссиқ бўлади. Республиканинг айрим жойларида туман бўлиши кутилмоқда.