Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Индонезия қирғоқларида юз берган кучли цунами оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан мамлакат президенти Жоко Видодога ва Индонезия халқига чуқур ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

«РИА Новости» берган хабарга кўра, Индонезиянинг Зонд яриморолида юз берган цунами оқибатида 281киши вафот этди. Жароҳатланган сони 1016 кишини ташкил этса, 57 одам бедарак йўқолган.