Риодаги Олимпия ўйинлари ғолиби, бугунги кунда профессионал рингда фаолият олиб бораётган Фазлиддин Ғоибназаров фаолиятидаги еттинчи жангини январь ойида ўтказади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Фазлиддин 18 январь куни Америка Қўшма Штатларида Доминикан Республикаси боксчиси Рикардо Гарсияга қарши жанг ўтказади.

Маълумот учун, Фазлиддин профессионал рингда 6 маротаба жанг қилган ва уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган (3 та нокаут). Рикардо Гарсия эса 19 маротаба жанг қилиб, 14 маротаба ғалаба қозонган (9 та нокаут). 4 та жангда мағлуб бўлган. Битта баҳсда эса дуранг қайд этган.