Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида қонун қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 7 августда қабул қилинган, Сенат томонидан 2018 йил 13 декабрда маъқулланган.

Унга кўра:

1-модда. 26 январь Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни этиб белгилансин.

2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.