2019 йилда Ўзбекистон от спорти бўйича ўтказиладиган яна бир нуфузли мусобақага мезбонлик қиладиган бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси расмий сайти хабар берди.

Халқаро от спорти федерацияси FEI Jumping Children’s Classic Final 2019 турнирини ўтказиш ҳуқуқини Ўзбекистонга ишониб топширди. Беллашувлар 2019 йилнинг 17−21 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Маълумот учун, ушбу мусобақа конкур бўйича 15 ёшгача бўлган чавандозлар ўртасида ўтказиладиган энг нуфузли турнирлардан бири ҳисобланади. Спортнинг ушбу тури бўйича бундай савиядаги мусобақа Ўзбекистонда илк маротаба ташкил этилади.