Мактаблар, халқ таълими бўлимлари ва бошқармалари, шунингдек Халқ таълими вазирлиги тизимидаги ташкилотларга ходимлар фақат ХТВ сайти орқали қабул қилинади. Бунинг учун сайтда вакансиялар бўлими ишга туширилди.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, ҳозирча фақат Тошкент бўйича вакансиялар мавжуд. Тизим тажрибадан ўтказилганидан сўнг у Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйлаб кенгайтирилади.

Янги тизимни айланиб ўтиб ходимни ишга қабул қилган раҳбарларни ишдан бўшатишгача бўлган жавобгарликка тортиш режалаштирилмоқда.

Номзодлар сайт орқали вакансияларни кўриб чиқишдан ташқари, унга ўз резюмеларини ҳам юбориши мумкин.

Ҳудудлардаги раҳбар лавозимларга номзодлар билан ХТВнинг Персонал билан ишлаш бошқармаси онлайн-суҳбат ўтказиши мумкин.