Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA) вице-президенти Меҳмет Сурейя Эр Туркиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди, дея хабар қилди Hurriyet Daily News.

У мазкур лавозимга дипломатик миссияга 2016 йил сўнгида раҳбар бўлган Аҳмет Башар Шен ўрнига тайинланди.

Меҳмет Сурейё Эр 2012 йилдан TIKA вице-президенти лавозимида фаолият кўрсатиб, Марказий Осиё ва Кавказ ҳамда ташқи алоқалар ва ҳамкорлик департаментларини назорат қилган. Аввал Туркия бош вазири идорасида халқ дипломатияси бошқармаси раҳбарларидан бири бўлган. 2004−2010 йилларда Мичиган университетида (АҚШ) дарс ўтган.

Инглиз, рус, ўзбек, араб, француз ва бошқа тилларни билади.